Жамият | 14:37 / 15.01.2021
4799
3 дақиқада ўқилади

Савобдан бебаҳра қолмайлик - оққонга учраган болалар кўмакка муҳтож

Нажот кутаётган инсон ҳар нарсада бир ҳикмат кўради. Агар у яшаш учун курашаётган бўлса инчунун. Тошкентдаги гематология шифохонасининг биз билан суҳбатда бўлган беморлари шундай умид билан яшашади. Уларни биргина умид – соғайиб кетиш илинжи ҳаётга боғлаб туради.

Беморлар дардига дармон бўлган аёл ёрдамга муҳтож

Феруза Жўрабоева 40 ёшда. Касби ҳамшира бўлиб, беморлар дардига дармон бўлган бу аёлнинг ўзи ҳозир дармонга муҳтож. “Саховатпеша инсонлардан қўлларидан келганча ёрдам беришларини сўрайман. Ҳеч бўлмаса дуо қилишларини илтимос қилардим”,-дейди Феруза опа кўзида ёш билан.

Феруза Жўрабоевага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0423 0197 1494 Жўрабоева Феруза номида

Сбербанк: 4276 3500 1291 8619 тоғаси Юнусов Умиджон номида

Виза: 4278 3100 2007 4407 акаси Жўрабоев Машрабжон номида

Телефон:+998900445576 (акаси)

“Боламнинг соғайиб кетишини Аллоҳдан тун-у кун сўрайман”

Ражаббой бу йил 21 ёшга тўлади. Айни пайтда бу йигит умрининг энг гуллаган палласини касаллик билан курашишда ўтказмоқда. Унинг айтишича, аввалига қони камайиб кетган, иситмалаб ҳолсизлана бошлагач, шифокорларга мурожаат қилган. Ўқитувчи бўлишни орзу қилган Ражаббой оққонга чалинганлиги сабаб ўқишга кира олмаганидан афсусланади. Онаси Гулбаҳор опа: “Боламнинг соғайиб кетишини Аллоҳдан тун-у кун сўрайман” дейди.

Ражаббой Равшанбековга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 7662 3986 онаси Эргашева Гулбаҳор номида

Сбербанк: 4276 4000 9561 9947 Равшанбеков Ражаббой номида

Виза: 4187 8000 0048 6852 онаси Эргашева Гулбаҳор номида

Телефон:+998905482883 (отаси)

Дилшодбек улғайса шу касалликларни даволовчи шифокор бўлишни истайди

Қашқадарёлик Дилшодбек бу касалликка 2016 йилда чалинган. Икки йиллик муолажалардан сўнг ўзини анча яхши ҳис қилган болакай 2020 йилнинг сентябрида яна қайталаб қолган. Онасининг айтишича, ўғли улғайса шу касалликларни даволовчи шифокор бўлишни истайди. Соғайиб орзу-ниятларига етиши учун Дилшодбекка яхшилар кўмаги зарур.

Юсупов Дилшодбекка оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 1174 2008 онаси Ниёзова Ҳуррият номида

Ҳумо: 9860 1301 2913 2127 онаси Ниёзова Ҳуррият номида

Сбербанк: 4276 5500 7531 9775 Адҳамжон Йўлдошев номида

Виза: 4187 8000 0073 8419 онаси Ниёзова Ҳуррият номида

Телефон:+998990160782 (онаси)

12 ёшли Ойшахон яшашни истайди

12 ёшли Ойшахон Шаробиддинова Андижонда туғилган. Шеър ўқишни яхши кўрадиган бу қизалоққа шифокорлар ўткир лейкоз касаллиги ташхисини қўйишган. Онаси Малика Ҳожиеванинг сўзларига кўра, бир неча маротаба ўтказилган даволаш курсларидан кейин моддий томондан қийналиб қолишган. Шу сабаб сахий инсонлардан кўмак умидида туришибди.

Ойшахон Шаробиддиновага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 0933 6847 отаси Ҳожиев Толибшер номида

Сбербанк: 5336 6901 7777 9958

Ҳумо: 9860 0301 0146 0720 отаси Ҳожиев Толибшер номида

Телефон: +998937861624 (отаси)

Азизлар, биз мурувватли халқмиз. Яхши кунда билинмас, аммо оғир кунда қилинган озгина молиявий кўмак, ҳеч бўлмаса қилинган дуо инсонга катта куч бағишлайди. Қилинган эҳсонлар ажри Тангридан ортиғи билан қайтгусидир.

Гулмира Тошниёзова,
тасвирчи Шерзод Эгамбердиев.

Мавзуга оид