Тошкентда «Ялла» ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ялла” эстрада вокал–чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020/2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳридаги 22-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида “Ялла” эстрада вокал–чолғу ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
“Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;
ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;
миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;
ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;
замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Белгилаб қўйилишича, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги мусиқа мактаби ва студияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди
Жаҳон | 18:18
-
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди
Жаҳон | 18:13
-
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди
Жамият | 18:00
-
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди
Жаҳон | 17:53
Мавзуга оид

14:41
Тошкент босқинининг 160 йиллиги мавзусида илмий йиғин ўтказилди

21:25 / 25.06.2025
Тошкентда қатор автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди

17:42 / 25.06.2025
«Тошкент метрополитени» тирбандликлар ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

11:22 / 25.06.2025