Ўзбекистон | 18:30 / 24.01.2020
7012
1 дақиқада ўқилади

Бухоро ва Хива ўртасида тезюрар поездлар қатнови қайта тикланади

2 мартдан бошлаб «Бухоро-Хива-Бухоро» йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови қайта бошланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАЖ матбуот хизмати хабар берган.

Сафарнинг умумий давомийлиги 5 соат 09 дақиқа. Чипта нархи 59 минг сўмдан бошланади.

Ушбу йўналишдаги биринчи тезюрар поезд қатнови ўтган йилнинг январь ойида йўлга қўйилган, аммо кейинроқ қатнов тўхтаб қолган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид