Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темирйўл чиптаси бўйича қарийб 800 минг йўловчидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтарилади
Рақобат қўмитаси сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича ортиқча ҳақ ундирилганини аниқлади.
Рақобат қўмитаси махсус комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ томонидан сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Қўмита ушбу корхоналарга ортиқча ундирилган пулларни истеъмолчиларга қайтариш, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берган.
Таъкидланишича, ушбу корхоналар Рақобат қўмитаси қарори юзасидан норози бўлиб, судга мурожаат қилган. Бироқ, бир неча суд инстанцияларининг ҳал қилув қарорлари билан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ аризаларини қаноатлантириш рад қилинган. Натижада, Қўмита махсус комиссиясининг қарори ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилган ва ортиқча олинган маблағларни қайтариш, шунингдек, молиявий жарима тўлаш белгиланган.
Ортиқча олинган маблағлар ва жарима миқдори хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
09:01 / 02.06.2026