Ўзбекистон | 08:05 / 25.11.2020
5305
1 дақиқада ўқилади

Мораторий жорий этилганидан буён табиатга 9,7 млрд сўм миқдорида зарар етказилган

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломуродов мораторий давридаги ишлар ҳақида ахборот берди.

Қайд этилишича, мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4018та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган, мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган.

20 ноябр ҳолатига кўра, жами қонунбузарликлар сони 3 897та, белгиланган жарима 4,3 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 2,7 млрд сўми ундирилган.

Маълум қилинишича, табиатга етказилган зарар 9,7 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 2,9 млрд сўми ундирилган. Ундирилмаган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338та ҳолат бўйича (6,9 млрд сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилган.

17та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга оид