Даллол — Эфиопиянинг шимоли-шарқида жойлашган фаол вулқон. Бу Ер юзидаги энг ғайриоддий жойлардан бири. Даллол энг паст жойлашган вулқонлардан бири ҳисобланади. Унинг кратерида кислотали кўл бор. Тадқиқотчилар фикрича, вулқоннинг геотермал сувларида тирик микроорганизмларни учратиш эҳтимоли жуда паст.

Бу ҳудуд Ер юзидаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойлардан бири деб ҳисобланади. Даллолда йиллик ўртача ҳарорат — 34,7°C, ёғингарчилик эса деярли ҳеч қачон кузатилмайди.

Фото: Dado Ruvic, Reuters, Newscom

Босния марказида, Високо водийсидаги ўрмонга борган меҳмонлар диаметри тахминан икки метр бўлган ғайриоддий тош шарга дуч келиши мумкин. Бундай геологик ҳосилалар конкрециялар деб аталади.

Конкрециялар фақат шарсимон бўлмайди. Шароитга қараб, улар баъзан турли-туман шаклларга киради. Марказ (баъзан органик) атрофида минераллар аста-секин тўпланади. Вақт ўтиши билан улар “ёпишиб”, қаттиқ тузилмага айланади.

Фото: Disdero, Wikipedia 

Саудия Арабистонида, Тайма воҳасидан 50 км жанубда икки таянч устида улкан қумтош тош туради — у икки қисмга ажралган ва Ал-Наслаа деб аталади. Тошнинг бир томони қоятош расмлари билан қопланган: одамлар уларни қадимги даврларда қолдирган бўлиши мумкин.

Фото: Chmee2, Wikipedia 

“Гигантлар кўприги” — Шимолий Ирландиядаги машҳур диққатга сазовор жойлардан бири. Қадимги вулқон отилиши натижасида тахминан 40 мингта базалт устунлар ҳосил бўлган. Энг баланд колоннанинг бўйи — тахминан 12 метр.

Фото: Sean Pavone, Canva

Бисти қир-адирларига келганлар бир лаҳзага ҳозир Ердаманми, деб шубҳа қилиши мумкин. Бу ажойиб жой Ню-Мексико (АҚШ) штатида жойлашган. Атроф-муҳит таъсирида тепаликлар ғалати ҳайкалсимон шаклларга кирган.