900дан кўпроқ ўзбекистонлик Ростов-Дондан келтирилади
Ўзбекистоннинг 940 га яқин фуқароси Ростов-Дондан поездда Тошкентга келтирилади.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консуллиги бош консули Рустам Курганбаевнинг маълум қилишича, яқин орада яна 3 мингга яқин ўзбекистонликни ватанга жўнатиш режалаштирилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ростов-Дондаги Первомайск темир йўл станцияси яқинида мигрантлар томонидан бетартиб ташкил этилган чодирли шаҳарча суратлари тарқалган эди.
“Бугун поезд келади. Бу юртдошларни олиб чиқиш учун келган учинчи поезддир. Эртага [8 сентябрда] у соат 13да Тошкентга жўнайди. 940га яқин юртдошларни жўнатишни режалаштирганмиз”, деб маълум қилган Курганбаев.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонга қайтаётганлар Жанубий ва Шимолий Кавказ федерал округларига мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига келган меҳнат мигрантларидир. Аввалги йилларда ўзбекистонликлар мавсумий ишлар якунлангач Россияни автобус ёки машиналарда тарк этишган, бироқ пандемия ортида киритилган чекловлар туфайли жорий йилда бунинг иложи бўлмаган.
“Юртдошларни келишувга эришилиши ва рухсат олинишига қараб жўнатишни режалаштирмоқдамиз. Ватанга қайтишни истовчилар кўп. Ҳозирда рўйхатда қайтишни кутаётган 3 минг киши бор”, деб таъкидлаб ўтган бош консул. Унинг айтишича, Ўзбекистонга 6 та авиарейс ва 2 та поезд жўнатилган.
“Биз бу жараённи Ростов раҳбарияти, ички ишлар вазирлиги, транспорт полицияси, Шимолий Кавказ темир йўли билан ташкиллаштирмоқдамиз. Барчаси келишилган. Ҳаммаси назоратимиз остида”, деб қўшимча қилган Курганбаев.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024