Жаҳон | 08:23 / 04.04.2018
11944
1 дақиқада ўқилади
Трамп YouTube офисидаги отишмага изоҳ берди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, уни YouTube қароргоҳидаги отишмадан хабардор этишган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар етакчиси твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Ҳозиргина мени YouTube’нинг Калифорния штати Сан-Бруно шаҳридаги қароргоҳида юз берган отишма ҳақида хабардор этишди. Бизнинг ўй-хаёлларимиз ушбу ҳодисада иштирок этганлар билан. Бизнинг ажойиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бу воқеага беэътибор бўлмаган барчага раҳмат», - дея ёзди Трамп.
Аввалроқ полиция YouTube қароргоҳида рўй берган отишма сабаб қанча одам жабрланганига аниқлик киритгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
19:18 / 15.11.2024
YouTube узун видеоларни кўришнинг Shorts’га ўхшаш форматини ишга туширади
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
23:50 / 21.10.2024
Россияликлар орасида YouTubeʼнинг секинлашуви рекорд даражада хавотир уйғотаётгани маълум бўлди
22:30 / 04.10.2024