Ўзбекистон | 08:13 / 21.09.2020
8194
5 дақиқада ўқилади

Кадастр агентлигининг асосий вазифалари маълум бўлди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулияти белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом;

Давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомга кўра, агентлик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида, шунингдек, ерларнинг ҳисобини юритиш, давлат ер, кадастр ва геодезия назорати бўйича  ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига бўйсунади.

Агентлик Давлат солиқ қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентлик марказий аппарати;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари;

Давлат кадастрлари палатаси;

Низоларни судгача кўриб чиқиш комиссияси;

Республика аэрогеодезия маркази;

Давлат картография-геодезия фонди;

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти;

“Геоинновация маркази” ДУК;

“Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази” ДУК;

Тошкент геодезия ва картография коллежи.

Агентлик тизимидаги ташкилотлар ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Агентликка бўйсунадилар.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;

б) геодезия ва картография соҳасида:

геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;

аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;

давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;

в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:

давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;

г) ерларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:

ер ресурсларидан мақсадли фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ер тузиш, ерларнинг ҳисобини юритилишини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

д) давлат ер, кадастр ва геодезия назоратини амалга ошириш соҳасида:

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат ер назоратини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали давлат ер назоратини амалга ошириш;

давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;

геодезия ва картография соҳасида ишларни олиб боришнинг белгиланган тартибига ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига ҳамда давлат стандартларига риоя этилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга ошириш;

е) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

ж) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид