Ўзбекистон | 11:06 / 25.09.2018
5464
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилий тузилмаси қайтадан шакллантирилмоқда 

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ фаолиятини янада яхшилаш мақсадида ҳозирги кунда тизимда бир қанча ишлар олиб борилмоқда. 

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, ташкилий тузилма ҳамда низомлар қайтадан шакллантирилмоқда. 

«Шу сабабли агар сизда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ фаолияти такомиллашувига доир таклиф ва истакларингиз бўлса, [email protected] электрон манзилга ёзиб қолдиришингиз мумкин», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид