Қирғизистонда президент сайловлари ва референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Қирғизистонда муддатдан аввал президент сайловлари ва мамлакатдаги ҳокимият шакли бўйича референдум ўз ниҳоясига етди. Марказий сайлов комиссияси дастлабки натижаларни эълон қилди.
Охирги маълумотларга кўра, президент сайловларида 3,55 млн сайловчидан 33,13 фоизи, референдумда 33,08 фоизи иштирок этган.
Айни вақтда сайлов комиссиясининг марказий серверига сайлов участкаларидан маълумотлар келиб тушиши давом этмоқда ва рақамлар ҳали якуний эмас.
47 фоиз овозлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин сайловларда Садир Жапаров 73,04 фоиз овоз билан етакчилик қилаётгани маълум бўлди. Унинг энг яқин рақобатчиси Адахан Мадумаровда 6 фоиз овоз бор. Сайловларнинг 1-босқичида ғалаба қозониш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаш лозим.
Шунингдек, референдум бўйича ҳам дастлабки натижалар пайдо бўлди. Бюллетенларнинг 50 фоизи қайта ишлангандан кейин бошқарувнинг президент шаклига 81,4 фоиз сайловчилар овоз бергани маълум бўлган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024