Жаҳон | 16:44 / 11.11.2024
3625
1 дақиқада ўқилади

Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Саудия тараққиёт жамғармаси директори Султон Абдуроҳман билан учрашувида давлат мактабларини қуриш учун 50 миллион доллар ажратилиши ҳақида гап борган. Жапаров, шунингдек, ипотека доирасида уй-жой қуришни молиялаштириш ҳажмини оширишни таклиф қилган.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

11 ноябр куни Ар-Риёдга амалий ташриф билан борган Қирғизистон президенти Садир Жапаров Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Султон Абдурроҳман ал-Маршад билан учрашди.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Жапаров жамғарманинг турли соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштиришдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, Қирғизистон тарафи давлат ипотека компанияси доирасида уй-жой қурилишининг иккинчи босқичини молиялаштириш ҳажмини оширишни таклиф қилган.

Султон Абдурроҳман Ал-Маршад фонд ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та давлат мактаби қурилиши учун 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқиши таъкидланди.

 

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид