Ўзбекистон | 07:57 / 05.06.2021
9110
1 дақиқада ўқилади

66та давлат унитар корхонаси давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этилади

"Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 66та давлат унитар корхонаси давлат муассасаси сифатида, 73та давлат унитар корхонаси филиал сифатида қайта ташкил этилади.

Шунингдек, истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли 454та корхона белгиланган тартибда тугатилади.

2022 йилдан ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлаш танқидий кўриб чиқилади ва уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича ҳукуматга таклифлар киритилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид