Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлик харитаси: энг кўп корхона Тошкент шаҳрида
2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда 471,7 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда. Уларнинг 401,5 мингтаси ёки 85,1 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатдаги фаол субъектларнинг катта қисми айнан кичик бизнес ва микрофирмалардан иборат бўлиб, бу иқтисодиётда тадбиркорликнинг улуши юқори эканини кўрсатади. Шу билан бирга, умумий ҳисобдаги қолган қисми — тахминан 70,2 мингта корхона ва ташкилот — йирикроқ тоифадаги субъектлар ҳиссасига тўғри келади.
Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони бўйича Тошкент шаҳри анъанавий равишда етакчилик қилмоқда — бу ерда 108 004 та корхона ва ташкилот фаол. Бу умумий кўрсаткичнинг тахминан 22,9 фоизини ташкил этади.
Шунингдек, фаол корхоналар сони бўйича кейинги ўринларда қуйидаги ҳудудлар қайд этилган:
- Тошкент вилояти — 45 974 та (тахм. 9,7 фоиз);
- Самарқанд вилояти — 40 672 та (тахм. 8,6 фоиз);
- Фарғона вилояти — 37 841 та (тахм. 8,0 фоиз);
- Қашқадарё вилояти — 30 226 та (тахм. 6,4 фоиз).
Умуман олганда, ушбу топ-5 ҳудуд ҳиссасига жами 262 717 та корхона ва ташкилот тўғри келади. Бу эса мамлакатдаги фаол субъектларнинг тахминан 55,7 фоизи айнан мазкур беш ҳудудда жамланганини англатади.