Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яйлов камайиб, бори деградация ҳисобига йўқолиб кетмоқда. Яйловлар келажаги бўйича масъуллардан изоҳ сўралди
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси масъулларидан аҳоли чорваси учун яйловлар етишмаётгани бўйича изоҳ сўралди.
12 декабр куни Миллий матбуот марказида Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Kun.uz мухбири томонидан яйловлар фермер хўжаликлари ва кластерлар ҳисобига ўтиб кетиши натижасида мамлакат чорвасининг 90 фоизга яқин қисмини етиштирувчи аҳоли хонадонларидаги чорва учун жой муаммоси юзага келаётгани, бунинг оқибатида гўшт ва сут маҳсулотлари нархи ошиб бориши, шунингдек, яйловлар деградацияси ошиб бораётгани ҳақида савол билан мурожаат қилинди.
Яйлов ерлари деградацияга учраши кўрсаткичи ошиб бораётгани ҳақидаги саволга уюшма бошқарма бошлиғи Акобир Аббосов жавоб берди. Унга кўра, ҳозирда Бухоро вилоятидаги Озуқа, чўл ва яйлов ўсимликлари уруғчилиги илмий ишлаб чиқариш марказида деградацияга учраган ерларга экишга мўлжалланган уруғ етиштириш фаолияти йўлга қўйилган.
“Бугунги кунда бу марказдаги 8 минг 400 гектар ерда бирламчи уруғчилик майдонлари йўлга қўйилган. Биз ҳозир хорижий маблағлар ҳисобидан бу майдонларни кўпайтириш устида ишлаяпмиз. Улар деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш учун хизмат қилади”, – деди у.
Шундан сўнг сайт мухбири Илёс Сафаров Аббосов берган жавобдан қониқмагани ва унга тўлдириш беришни сўради. Жавобни уюшма раиси ўринбосари Азамат Ҳамраев тўлдирди.
“Маданий яйловлар шундай нарсаки, у ерда уруғлар маданий плантация қилиб экилади. Бу уруғлар 3 йилдан 5 йилгача муддатда етиштирилади. Биз шундан сўнггина уни маданий яйловзор ташкил қилишга юборамиз. Бу ишлар бизда 2018 йилда бошланган. Биз келаси йилдан бошлаб маданий яйловлар ташкил қилишни бошлаймиз.
Келгуси йилдан уруғчилик майдонларимизни 15 минг гектарга етказишимиз керак. Шундан сўнггина етарли уруғ билан таъминлаймиз. Бу жуда катта маблағ талаб қиладиган жараён.
Ҳозир аҳоли яшаш жойлари атрофидаги яйловларга юклама кўпайиб кетиши оқибатида яйловлар деградацияси кучайиб бормоқда. Биз аҳолига уйи олдидан узоқроқ жойни тавсия қилсак, аҳоли чорвасини у ерга олиб бормайди. Муаммо келиб чиқаётган қисми шу ерда.
Яйловлардан мавсумий фойдаланиш деган нарса бор. Аҳоли билан буни тартибга келтириш қийин бўлаётгани ҳисобига бу масала ечимини топмаган. Яйловларни тиклаш масаласи эмас, бу ҳаммаси уруғчилик билан. Бу масала бизда бошланган ва уни давом эттиряпмиз”, – деди Азамат Ҳамраев.
Мавзуга оид
14:52 / 18.06.2025
Малайзия Ўзбекистонда "ақлли" фермер хўжаликлари ечимларига сармоя киритади
17:14 / 12.06.2025
“Ем-хашакка кетган пулларни чиқариб олиш ҳам осонмас” – уйида қорамол боқаётган чорвадорлар
13:57 / 28.02.2025
Электрдан ўғринча фойдаланиб келган фермер хўжалиги аниқланди
12:09 / 25.02.2025