Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
Март ойида бўлиб ўтадиган мусобақада Габон, Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Венесуэла ҳам иштирок этади.
Фото: FIFA
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) дунё бўйлаб ўтказиладиган FIFA Series 2026 турнирлари таркибини эълон қилди.
Март ойида ўтказиладиган турнирлардан бирига Тошкент мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси билан бирга Габон, Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Венесуэла ҳам иштирок этади. Ўйинлар яримфинал ва финал схемаси бўйича ўтказилади, тақвим кейинроқ эълон қилинади.
Қайд қилинишича, FIFA Series 2026 турнирларида қирқ саккизта миллий жамоа, яъни жаҳон футбол ҳамжамиятининг деярли тўртдан бир қисми иштирок этади. Барча ўйинлар бутун дунё бўйлаб трансляция қилинади.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларга Австралия, Озарбойжон, Индонезия, Қозоғистон, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико, Руанда ва Ўзбекистон мезбонлик қилади. Аёллар ўртасидаги мусобақалар Бразилия, Кот-д'Ивуар ва Таиландда бўлиб ўтади.
Турнирда иштирок этаётган бешта эркаклар миллий жамоаси - Австралия, Кабо-Верде, Кюрасао, Янги Зеландия ва Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси саналади.
Эркаклар гуруҳлари
Австралия (мезбон) - Австралия, Камерун, Хитой, Кюрасао
Озарбойжон – Озарбойжон, Уммон, Сиерра-Леоне, Сент-Люсия
Индонезия – Болгария, Индонезия, Сулаймон ороллари, Сент-Китс ва Невис
Қозоғистон – Қамар ороллари, Қозоғистон, Кувайт, Намибия
Янги Зеландия – Кабо-Верде, Чили, Финляндия, Янги Зеландия
Пуэрто-Рико - Америка Самоаси, Гуам ороли, Пуэрто-Рико, АҚШ Виржиния ороллари
Руанда (А гуруҳи) – Эстония, Гренада, Кения, Руанда
Руанда (B гуруҳи) – Аруба, Лихтенштейн, Макао, Танзания
Ўзбекистон – Габон, Тринидад ва Тобаго, Ўзбекистон, Венесуэла
Аёллар гуруҳлари
Бразилия – Бразилия, Канада, Жанубий Корея, Замбия
Кот-д'Ивуар – Кот-д'Ивуар, Мавритания, Покистон, Тёркс ва Кайкос ороллари
Таиланд – Конго ДР, Непал, Oкеания жамоаси, Таиланд
Мавзуга оид
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
21:43 / 31.03.2026
ФИФА офсайдни аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026