1 сентябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Қирғизистонга киришига рухсат берилади
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирзиғистонга чекловларсиз бора олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда 24.kg Қирғизистоннинг коронавирусга қарши курашиш бўйич штабига таяниб хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, қирғиз расмийлари Ўзбекистонни COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор давлатлар рўйхатига киритган. Бу рўйхатдаги давлатлар фуқаролари Қирғизистонга кириб-чиқиши мумкин.
Ҳозирда Қирғизистонга қуйидаги давлатлар фуқаролари кириши мумкин: Россия, Грузия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон, Бельгия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Исландия, Италия, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Португалия, Туркия, Швейцария, Швеция, Қатар, БАА, ХХР, Малайзия, Жанубий Корея, Покистон, Словения, Кувайт, Япония.
Мавзуга оид
18:26 / 17.09.2024
Фақат миграция эмас: Олаф Шолц билан нималар муҳокама қилинди?
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024