Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
Умумий ҳисобда Марказий Осиё давлатларининг 13 мингга яқин фуқароси Украинага қарши урушда Россия томонида иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлар экани таъкидланяпти.
Фото: AP
Украинанинг «Хочу жить» (Яшашни хоҳлайман) давлат лойиҳаси 2026 йил ҳолатига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган ва Украинага қарши урушда иштирок этаётган Марказий Осиё давлатларининг 12 666 нафар фуқаросининг шахсий маълумотларига эга. Ушбу маълумотлар лойиҳа вакиллари томонидан «Украина - Марказий Осиё» ташаббуси сўровига жавобан тақдим этилди.
Рўйхатга олинган ёлланма аскарларнинг энг кўп сони Ўзбекистонга тўғри келади - 4853 нафар. Иккинчи ўринни 3407 нафар аскар билан Тожикистон эгаллаган. Учинчи ўринда Қозоғистон бўлиб, у ерда 2389 киши аскарликка ёллангани аниқланган. Кейинги ўринда Қирғизистон - камида 1439 нафар. Энг кам кўрсаткич Туркманистон фуқаролари орасида қайд этилган - 578 нафар.
Аввалроқ, 2025 йил баҳори ва ёзида «Хочу жить» лойиҳаси Марказий Осиё давлатларидан урушга жалб қилинганларнинг номма-ном рўйхатини эълон қилган эди. Шу вақтда гап 5740 нафар ёлланма аскар ҳақида борган. Шундай қилиб, ўтган йил давомида Марказий Осиёнинг бешта республикасидан идентификация қилинган шахсларнинг умумий сони икки баравардан кўпроққа ошган.
Қайд қилиш жоиз, Россия Мудофаа вазирлиги шартнома имзолаган ва Украинага қарши урушда иштирок этаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари сони ҳақида ҳеч қачон маълумот бермаган.
Маълумот учун: «Хочу жить» - 2022 йилда Украина Мудофаа вазирлиги ва Бош разведка бошқармаси иштирокида ташкил этилган давлат лойиҳаси. Дастур Россия ва бошқа давлатлар ҳарбийларига ихтиёрий равишда асирга тушиш имкониятини беради. Таъкидланишича, уларга халқаро гуманитар ҳуқуқ, жумладан, Женева конвенциялари нормаларига мувофиқ муомала қилиш кафолатлари берилади. Ташаббус доирасида ишонч телефони ва рақамли алоқа каналлари мавжуд бўлиб, улар орқали иштирокчилар қандай асирга тушиш бўйича кўрсатмаларни олиши мумкин.
Мавзуга оид
20:41
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
16:40
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:35
Украина Европани ракетадан ҳимоя тизими яратишга чақирмоқда
10:34 / 19.04.2026