Ўзбекистон | 09:52 / 26.08.2024
21217
1 дақиқада ўқилади

Янги лавозимга тайинланган Дилмурод Раҳматуллаев бир ҳафта ўтмай ишдан бўшатилди

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 2024 йил 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаганди. Аммо у ушбу лавозимда бир ҳафта ҳам ишлагани йўқ: шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг тегишли қарори билан ишдан олинган. У соғлигидаги муаммо туфайли ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

17 август куни Андижон шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимга тайинланган шаҳарнинг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев бир неча кун ўтиб, ишдан бўшатилди.

Kun.uz манбаси берган ушбу маълумотни Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлади. Ҳокимлик вакилининг бизга маълум қилишича, Раҳматуллаев соғлигидаги муаммо туфайли ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинган.

Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йил июн ойида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган селектор йиғилишида қаттиқ танқид ва ҳақорат қилинганди. Ўша йили августда ўзига нисбатан фитна уюштирилаётганини айтиб, “Буни қоралайман, лаънатлайман” деб видео эълон қилган ва шундан сўнг ишдан олинганди.

Мавзуга оид