Ўзбекистон | 14:07 / 09.09.2024
4230
2 дақиқада ўқилади

9 сентябрда маҳаллий авиарейсларнинг айримлари халқаро терминалда амалга оширилади

Париждаги Паралимпия ўйинларидан қайтаётган Ўзбекистон терма жамоаси кутиб олиниши муносабати билан Тошкент аэропортининг 4 та йўналишдаги маҳаллий қатновлари халқаро терминалга ўтказилди.

Фото: Kun.uz

9 сентябр куни Тошкент аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида Ўзбекистон Паралимпия жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилади. Шу муносабат билан Uzbekistan Airports АЖ қуйидаги рейслар Тошкент аэропортининг халқаро терминали орқали амалга оширилишини маълум қилди.

Унга кўра:

Кетиш:

- Тошкент — Урганч йўналишида Silk Avia US903 парвози соат 18:00 да учади.

- Тошкент — Бухоро йўналишида Silk Avia US801 парвози соат 18:25 да учади.

- Тошкент — Термиз йўналишида Silk Avia US753 парвози соат 19:05 да учади.

- Тошкент — Урганч йўналишида Uzbekistan Airways HY57 парвози соат 20:25 да учади.

Келиш:

- Нукус — Тошкент йўналишида Uzbekistan Airways HY20 парвози соат 17:20 да етиб келади.

- Наманган — Тошкент йўналишида Silk Avia US502 парвози соат 17:20 да етиб келади.

- Бухоро — Тошкент йўналишида Silk Avia US806 парвози соат 18:20 да етиб келади.

- Қўқон — Тошкент йўналишида Silk Avia US456 парвози соат 18:55 да етиб келади.

Маълумот учун, Париждаги XVII ёзги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон Паралимпия жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди ва умумий рейтингда 13-ўринни эгаллади.

Мавзуга оид