Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
e-visa.gov.uz сайти фаолияти 13 март куни 24 соатга тўхтатилади
“e-visa.gov.uz” веб-сайти 13 март куни Тошкент вақти билан соат 9.00дан бошлаб 24 соатга тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг маълумотига кўра, 15 мартдан бошлаб 30 кунлик муддатга электрон кириш визасининг янги турларини жорий этиш кўзда тутилган.
Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 4-бандига мувофиқ амалга оширилади.
“Ушбу фармонни бажариш ҳамда E-VISA тизимини модернизация қилиш ишларни амалга ошириш мақсадида “e-visa.gov.uz” веб-сайти 2019 йил 13 март Тошкент вақти билан соат 9.00дан бошлаб 24 соатга тўхтатилади”, дейилади ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан 76 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга кириш электрон визаси (E-VISA)ни олиш имконини қўлга киритишди.
Мавзуга оид
21:54 / 13.08.2022
“Шунчаки Ўзбекистонга бориб ош еб кўрмоқчи эдим, лекин...” — хорижликлар e-visa сайти яхши ишламаётганини айтмоқда
20:20 / 05.01.2019
76 мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун E-VISA олиш имконини қўлга киритди
00:48 / 02.08.2018
E-VISA статистикаси бўйича Хитой, АҚШ ва Британия етакчилик қилмоқда
22:14 / 24.07.2018