Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
E-VISA статистикаси бўйича Хитой, АҚШ ва Британия етакчилик қилмоқда
2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонга туристик мақсадларда кириш электрон визаларини сўраб мурожаат қилган хорижий мамлакатлар фуқаролари сони 2784 нафарни ташкил қилди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бу ҳақида KUN.UZ'га хабар берди.
E-VISA.GOV.UZ сайтига мурожаат қилган хориж фуқароларининг 2297 нафари шу кунга қадар визани қўлга киритган, 487 мурожаат эса кўриб чиқилмоқда. Мурожаатларни бекор қилиш ҳолатлари қайд қилинмаган.
Келиб тушган мурожаатлар бўйича 41 мамлакат ичида Хитой (533), АҚШ (361) ва Буюк Британия (335) етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, статистикага кўра, Ҳиндистон (264), Франция (184), Германия (138), Австралия (129), Польша (116), Испания (101), Италия (100) каби мамлакатлардан келаётган мурожаатлар ҳам талайгина.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026