Йилнинг биринчи ярмида автомобил саноатига 9,5 триллион сўмлик божхона имтиёзлари тақдим этилган
Биринчи ярим йилликда 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда 2021 йилнинг биринчи ярми натижалари асосида, йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича чоралар муҳокама қилинмоқда.
Маълум қилинишича, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат – 8,5 фоиз, инвестициялар – 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми – 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди. Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Шундан, Навоий кон-металлургия – 26 триллион сўм, тўқимачилик – 15 триллион сўм, Олмалиқ комбинати – 14,5 триллион сўм, электр энергияси корхоналари – 11 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, уларнинг улуши жами саноатда 37 фоизни ташкил қилди.
Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда – 26 фоиз, Сирдарёда – 23, Жиззахда – 15, Тошкент шаҳрида – 14 ва Наманганда – 12 фоизни ташкил этди.
«Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашда давлат ресурслари ҳам ҳал қилувчи омил бўлмоқда. Саноат тармоқларига бир ярим йил давомида 50 триллион сўмдан зиёд божхона имтиёзлари ва тариф преференциялари берилган.
Биргина автомобил саноатига 9,5 триллион сўмлик, нефт-газ тармоғига 2,8 триллион сўмлик божхона имтиёзлари тақдим этилган.
Ҳудудий саноат ҳажми Сирдарёда – 41 фоиз, Хоразмда – 33 фоиз, Наманган ва Сурхондарёда – 24 фоиз юқори даражада ўсган», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
21:06 / 04.11.2024
2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
07:35 / 02.11.2024
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
17:13 / 01.11.2024