Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябр куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Қайд қилинишича, тармоқдаги 4 та корхона – «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Иссиқлик электр станциялари» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятлари халқаро кредит рейтингини олишга эришган. Эндиги қадам – трансформация орқали рақобатбардош компанияларга айланиш.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Тақсимлаш тармоқларини хусусий шериклик асосида инвесторларга бериб, уларни модернизация қилишга 4 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги тармоқлар бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Ўтган йили қабул қилинган энергетикада рақобат бозорини ташкил этиш концепцияси доирасида тармоқ корхоналари трансформациясини тезлаштириш, уларда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
Мутасаддилар ушбу корхоналарда харажатларни самарали бошқариш бўйича режаларини баён қилди.
Мавзуга оид
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:21 / 03.06.2026
Швейцарияда ер остида дунёдаги энг катта батарея қурилмоқда: у қуёш ва шамолдан қувват олади
10:32 / 03.06.2026