Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
Озиқ-овқат захира қилиш ишларидаги камчиликлар туфайли айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсгани қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига ҳам эътибор қаратди.
Қайд қилинишича, озиқ-овқат захира қилиш ишларидаги камчиликлар туфайли айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсган. Республика бўйича 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.
Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри етакчи бўлди
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
15:20 / 27.12.2025