Жамият | 09:28 / 05.05.2017
18459
1 дақиқада ўқилади

Набережний Челнида "КамАЗ" ер остига тушиб кетди

Набережний Челнида иккита "КамАЗ" русумли транспорт воситаси автотураргоҳда турган вақтида ер ўпирилиши натижасида пайдо бўлган ўрага тушиб кетди. YouTube сайтига жойланган видеолавҳада ушбу ҳодиса акс этган.

Лавҳада, янгиланган асфальт устида турган иккита машина кутилмаганда ер остига кириб кетганини кўриш мумкин. 

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, "КамАЗ"лар чиқариб олинган. Юк машиналарига жиддий талофат етмаган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид