Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов мутлақ жаҳон чемпионига қарши рингга кўтарилиши мумкин
Фото: Getty Images
Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) кейинги жангини яримўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига қарши ўтказиши мумкин.
Tribuna.uz манбасига кўра, Исроил вазн тоифасидан қатъи назар BoxRec рейтингида пешқадамлик қилаётган Теренс Кроуфордага қарши рингга кўтарилади ва WBA камарини ҳимоя қилади.

Жанг шу йилнинг август ойида АҚШнинг Калифорния штатида ўтказилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, америкалик 36 ёшли чармқўлқоп устаси профессионал фаолиятида 40 та жанг (31 нокаут) ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Эслатиб ўтамиз, енгилмас Кроуфорд сўнгги бор 2023 йилнинг июл ойида ҳамюрти Эррол Спенсни муддатидан аввал мағлуб этганди. Исроил Мадримов эса шу йилнинг март ойида россиялик Магомед Қурбоновдан устун келиб, WBА камарини қўлга киритди.
Мавзуга оид
01:04 / 23.02.2025
Исроил Мадримов WBC Interim камари учун кечган жангда мағлуб бўлди
17:39 / 09.12.2024
Исроил Мадримов билан Сергей Богачук жанги бекор қилинди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
14:49 / 08.08.2024