Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ўзбекистонлик аёлга ҳужум қилинди: икки эркак ушланди
Туркиянинг Бодрум шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят содир этганликда гумонланган икки нафар эркак қўлга олинди.
Фото: bodrumsicakhaber.com
Маълум қилинишича, воқеа Бодрумнинг Яликавак туманидаги Гўкчебел маҳалласида содир бўлган. Жабрланувчи аёл йўл четида транспорт кутиб турган вақтда, икки нафар эркак бўлган автомобил тўхтаб, уни Туркбуку ҳудудига олиб боришни таклиф қилган.
Йўл давомида ҳайдовчи йўналишни ўзгартириб, аёлни қурилиш объектига олиб борган. Жабрланувчининг айтишича, у ерда эркаклар томонидан куч ишлатиш таҳдиди остида жиноят содир этилган.
Шундан сўнг гумонланувчилар аёлнинг сумкаси, пул маблағлари ва мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Оғир ҳолатига қарамай, жабрланувчи яқин атрофдаги уйларга етиб бориб, маҳаллий аҳолидан ёрдам сўраган. У шифохонага ётқизилиб, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчилар — 24 ва 25 ёшли икки нафар эркак аниқланиб, қўлга олинган. Суд қарори билан улар қамоққа олинди.
Мазкур иш маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар назоратида бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:32 / 28.03.2026
Туркияда икки ўзбекистонлик қўлга олинди
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
16:36 / 21.03.2026