Бухоро шаҳрида туризм зонаси барпо этилади
2017-2019 йиллар даврида «Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун Бухоро шаҳридаги Ғиждувон кўчаси ва «Кўҳна ва боқий Бухоро» маданий-маърифий комплекси оралиғида 10,0 гектар ер майдони ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов имзолаган «Қадимий Бухоро» туризм зонасини қуриш« лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда келтириб ўтилган.
Қарорда айтилишича, «Қадимий Бухоро» туризм зонаси ҳудудини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда уч ой муддатда ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва «NBU Bukhara Invest» МЧЖга Бухоро вилояти билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида алоҳида объектлар қурилиши учун, шу жумладан сармоядорлар иштирокида 100 фоизгача улушли корхоналар барпо этиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, ҳар икки муассасага ҳам объектларни лойиҳалаш ва қуришга, шу жумладан хорижий архитекторлар, муҳандисларни жалб қилишга, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолар ўтказмасдан ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан пудрат ташкилотларини, товар етказиб берувчиларни Президент ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги билан мажбурий тартибда келишиб олишга рухсат этилди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
21:49 / 04.11.2024