Ўзбекистон | 07:50 / 15.08.2024
6603
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда носозлик сабаб 3 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолди

Тошкентдаги электр тармоғи ва нимстанцияда носозлик юзага келди. Бунинг оқибатида иккита тумандаги 3 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди. 

14 август куни Тошкент шаҳридаги «Л-Паркентский-1» электр тармоғи ва «Лафарга» подстанциясида носозлик юзага келди

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани истеъмолчилари қисман (3 140 та) электр таъминотидан узилган.

Энергетика вазирлиги соат 21:56 ҳолати бўйича носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганини ва қисқа вақт ичида бартараф этилишини билдирди ва келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Соат 00:36 да ушбу тармоқларда юзага келган носозликлар тўлиқ бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Мавзуга оид