Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш тартиби белгиланади
“Тунги вақт” – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр” – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгиланади.
Адлия вазирлиги томонидан президентнинг “Атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
- зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;
- “Тунги вақт”ни – соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш;
- 2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида бир қатор тақиқлар;
- “Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар ягона геоахборот портали” тизимини яратиш ҳамда масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитиш;
- ҳидлар ва ёруғлик шовқинлари бўйича санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ва бузиш ишларида чангнинг чиқиши ва атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш имконини берадиган замонавий сувни пуркайдиган (микроклимат) технологияларини жорий этиш чораларини кўриш.
Мавзуга оид
18:14 / 23.09.2025
Депутатлар «Шовқиндан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ортга қайтарди
17:32 / 30.11.2024
Транспорт шовқини стресс ва безовталикни кучайтиради — тадқиқот
13:37 / 02.07.2024
Ўзбекистонда тунда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда
13:49 / 28.12.2022