Арманистонда яна можаро: парламентга навбатдан ташқари сайловлар бошқа муддатга кўчирилиши мумкин
Арманистон бош вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Карен Карапетян мамлакат парламентига навбатдан ташқари сайловларни бошқа муддатга кўчириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
«Бир савол - "халқ номзоди" нимани англатади? Мен бош вазир шундай танланадиган давлатни билмайман. Бунинг учун сайловлар бор. Кимдир Пашинянни [мухолифат етакчиси] хоҳлайди, кимдир бошқасини. Биз нима қилишимиз керак? Шунинг учун навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни таклиф қиляпмиз. Агарда халқ номзоди бўлса, демак, халқ айнан уни танлайди», - дея айтиб ўтди Карапетян Пашиняннинг халқ номзоди бош вазирга айланиши кераклиги ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон бош вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Карен Карапетян мухолифат етакчиси Никол Пашинян билан режалаштирилган учрашув чоршанба, 25 апрель куни ўтказилмаслиги ҳақида маълум қилганди. Бунга ҳукуматга қўйилган янги талаблар сабаб бўлди.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024