Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
Суд 2010 йилги Конституция доирасида сайланган ва 2021 йил 28 январда олти йиллик муддатга лавозимга киришган Садир Жапаровнинг ваколат муддати масаласини кўриб чиқди ва навбатдаги сайлов 2027 йил январь ойининг тўртинчи якшанбасида ўтказилишини маълум қилди.
Фото: Андрей Стенин
Қирғизистон Конституциявий суди навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил январь ойининг тўртинчи якшанбасида ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақдаги қарор 17 февраль куни амалдаги президент Садир Жапаровнинг мурожаати кўриб чиқилгандан сўнг қабул қилинди.
Суд 2010 йилги Конституция доирасида сайланган ва 2021 йил 28 январда олти йиллик муддатга лавозимга киришган Жапаровнинг ваколат муддати масаласини кўриб чиқди. 2021 йилги янги Конституцияга кўра, президент энди 5 йилга сайланади, шунингдек, кетма-кет икки муддатга чеклов ўрнатилган. Бироқ, 2010 йилги Конституцияда президентнинг ваколат муддати 6 йил эди ва айни бир шахс иккинчи муддатга сайланиши мумкин эмас эди.
Конституциявий суд Жапаров тайинланган вақтда амалда бўлган эски қоидалар бўйича сайлангани сабабли унинг 6 йиллик муддати сақланиб қолади, деган хулосага келди. 2021 йилги Конституцияда белгиланган янги муддат унинг мандатига нисбатан татбиқ этилмайди. 6 йиллик муддат икки муддат тўғрисидаги қоида доирасида биринчи муддат сифатида ҳисобга олинади.
Суднинг таъкидлашича, амалдаги президентнинг ваколат муддатини янги Конституцияга мувофиқ қисқартириш ҳуқуқий ворислик тамойилининг бузилиши бўлади, чунки бу қоидаларнинг ретроактив ўзгаришини англатади.
Муддатидан илгари сайлов тўғрисида Конституциявий суд уни фақат 2021 йилги Конституциянинг 72-моддасида кўрсатилган қатъий белгиланган асослар бўйича, шу жумладан, президентнинг аризасига кўра истеъфога чиқиши, лавозимидан озод этилиши ёки соғлиғи ҳолатига кўра ёки вафоти муносабати билан ўз вазифаларини бажара олмаслиги сабабли ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.
Шу тариқа, суд сайловни 2026 йил 24 сентябрдан кечиктирмай тайинлаш, овоз бериш жараёнининг ўзини эса 2027 йил 24 январда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жапаровнинг мурожаати унга ва Қирғизистон парламенти спикерига йўлланган мактубга муносабат бўлди. 75 нафар жамоат арбоби, жумладан, собиқ бош вазирлар ва депутатлар томонидан имзоланган мактубда янги Конституция қабул қилингандан кейин президентнинг ваколат муддати бўйича ҳуқуқий ноаниқлик борлигидан хавотир билдирилган эди. Мактуб муаллифлари юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий низоларнинг олдини олиш учун муддатидан олдин сайлов ўтказишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
19:46 / 16.02.2026
Садир Жапаров қандай қилиб ҳокимиятга келганди?
15:38 / 16.02.2026
«Дамингни ол, дўстим» – Жапаров Ташиев билан учрашганини айтди
14:14 / 16.02.2026
«Ҳеч кимни ушлаб ўтирмаймиз» – Жапаров ҳукуматни Ташиевнинг одамларидан «тозаламоқда»
19:07 / 14.02.2026