Ўзбекистон | 23:57 / 14.11.2019
143544
2 дақиқада ўқилади

2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди — Президент фармони

2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2020 йилда 23 март, душанба — қўшимча дам олиш куни этиб белгиланмоқда. Бюджет ташкилотларида бу қўшимча дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини бир иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:
4 январь, шанба — 2 январь, пайшанбага;
29 август, шанба — 31 август, душанбага.

Ҳужжат билан, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланиши белгилаб қўйилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда байрам (ишланмайдиган) кунларнинг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этиш юклатилди.

Мавзуга оид