Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома қандай олинади?
Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Хизматни икки йўл билан олиш мумкин:
• Давлат хизматлари марказлари орқали;
• Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (порталда рўйхатдан ўтиш талаб этилади).
Иккала ҳолатда ҳам доимий яшаш жойи (ҳудуд ва туман/шаҳар номи), Ф.И.О., жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспортда бўлади), СТИР, солиқ объектининг кадастр рақами, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳолда сўровнома тўлдирилади. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда сўровнома марказ ходими томонидан тўлдирилади. Бунга 10 дақиқа кетади.
Сўровномадаги маълумотлар мажбурий тартибда жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим. Қулай бўлиши учун Давлат хизматлари маркази ЭРИни марказнинг ўзида 40 дақиқа ичида расмийлаштириб бериши мумкин, бунга ЭКИҲнинг 10%и миқдорида ҳақ тўланади.
Кейин ДСҚ ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида матрик штрих кодли (QR-кодли) маълумотномани расмийлаштиради. ДСҚ ходимига тегишли ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП ёки ДСҚ веб-сайтига мурожаат қилинганда) юборилади. Давлат хизматлар маркази электрон ҳужжат келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчига уни қайта юбориши шарт, унинг сўровига кўра маълумотномани қоғоз ва электрон шаклда тақдим этади.
Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Ҳужжат 15.10.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
11:49 / 11.09.2025
Ёшларга фоизсиз қарз берилади
12:29 / 26.08.2025
Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзлар онлайн ҳисобдан чиқарилади
11:40 / 23.07.2025