Ўзбекистонда президентни интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қонун билан Жиноят кодексига қўшимча киритилди.
Қўшимчага кўра, Ўзбекистон президентини телекоммуникация тармоқлари ёки интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Илгари президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди. Энди тегишли моддага қўшимча киритилди.
Мавзуга оид
12:31 / 23.07.2024
Вилоятликларни ҳақорат қилган яна бир қиз 10 суткага қамалди
18:05 / 15.07.2024
Қишлоқликларни «жирканч махлуқот» деб атаган қиз жаримага тортилди
13:07 / 18.05.2024
Ўзбекистонда спорт соҳасидаги коррупциявий қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланади
08:30 / 28.01.2024