Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқликларни «жирканч махлуқот» деб атаган қиз жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқда қишлоқликларни ҳақорат қилган қиз маъмурий жазога тортилди. Суд унга қилмиши учун 6,8 млн сўм жарима тайинлаган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда қишлоқликларни ҳақорат қилган қизнинг видеолавҳаси тарқалди. У қишлоқликларни жирканч маҳлуқот деб атаган.
“Қишлоқликлар одам эмас. Улар жирканч махлуқот. Тошкентга келиб олиб, ақлли тутишади. Шунақа ёмон кўриб кетаман. Қишлоқи бўлиб туғилган улар, йиғлаши керак”, деган у.
Ҳуқуқбузар қизга нисбатан суд иши бўлиб ўтди. У судда қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ҳақорат фақатгина бир шахсга қаратилганлигини маълум қилган.
“Бу воқеа 2023 йил октябр ойларида бўлган. Битта шахс онамни ҳақорат қилган, шахсиятимга теккан. Шунинг учун бу сўзларни ижтимоий тармоқдаги саҳифамда тўғридан-тўғри эфир вақтида ўша шахсга нисбатан айтганман. Бу учун тегишли жойларда жавоб бериб бўлганман. Эски видеони кесиб, бўрттирма сўзлар билан тарқатиб юборишди”, дея таъкидлаган у судда.
Суд қарори билан қиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (Ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида (6,8 млн сўм) жарима жазоси тайинланган.
Олдинроқ вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалганди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

15:52 / 11.07.2025
Туҳмат ва ҳақорат бўйича маъмурий ишлар ариза асосида қўзғатиладиган бўлди

16:56 / 07.07.2025
«Насаф» клуби матбуот хизмати ходими рақибларни ҳақоратлади. У ишдан бўшатилган

18:45 / 30.06.2025
Жиззахда «эр керак» реклама тадбирини уюштирган қизлар жаримага тортилди

10:34 / 30.05.2025