Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Президент қарорига асосан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабр – 2 январ) дам оладиган бўлди. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар эса қаторасига 6 кун (28 декабр – 2 январ) дам олишади.

Фото: Getty Images
Ўзбекистон президенти “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Бугун, 24 декабр куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январ – шанба кунидан 2 январ – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январ – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Шу тариқа:
- 28 декабр, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;
- 29 декабр, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
- 30 декабр, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
- 31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 январ, чоршанба — Янги йил байрами;
- 2 январ, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 10:50
-
80 гектардан ортиқ ер майдони чиқинди полигонларидан табиатга қайтарилди
Ўзбекистон | 10:36
-
Бессент: Украина билан келишув АҚШга музокараларда ёрдам беради
Жаҳон | 10:34
-
Наманганда Ўзбекистон-Қатар касбий маҳорат маркази очилади
Ўзбекистон | 10:14
Мавзуга оид

18:36 / 08.01.2025
Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди

21:34 / 31.08.2024
Япония ўзининг меҳнаткаш халқини ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтказмоқчи

18:33 / 11.04.2024
Ҳафтада 2 кун дам: Бу қаердан келиб чиққан ва нега муҳим?

14:49 / 13.12.2023