Йил якунига қадар пенсиялар миқдори оширилади
Жорий йил якунигача пенсиялар миқдорини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда, жами 14 фоизга ошириш режалаштирилган.
Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинган.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларидаги ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш ҳамда пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилган.
Тадбирда иштирик этган Пенсия жамғармаси директорининг ўринбосари Зохидхўжа Турсуновнинг маълум қилишича, 2023 йил якунигача пенсиялар миқдорини ошириш режалаштирилган.
“Ҳар йили давлат пенсиялари миқдорларини йиллик инфлация даражасида қайта ҳисоблаш ва ошириб бориш тизимини жорий қилиш, жорий йил якунига қадар пенсиялар миқдорини инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда, жами 14 фоизга ошириш режалаштирилган. Иккинчи ўзгаришимиз фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсиянерларни қўллаб-қуввотлаш мақсадида 2024 йил 1 январдан пенционерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади”, деган Зохидхўжа Турсунов.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта пенсия ва нафақалар миқдори 2023 йил 1 апрелидан 7 фоизга оширилганди.
Мавзуга оид
17:49 / 03.11.2024
ЎзЛиДеП фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувни қоралаб, баёнот берди
08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
07:20 / 30.10.2024
2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
16:17 / 25.10.2024