Партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш учун кураш олиб боради. ЎзЛиДеП, шунингдек, Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш ва ишбилармонлар сонини 3 миллионга оширишни мақсад қилган.

Тадбирда партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор бериш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маданият, спорт ва ижодий муассасаларни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чоралар ҳақида маълумот берилди. Келгуси беш йилда 15 миллиард доллар маблағ йўналтирилиб, 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилмоқда.

Ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш, давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ёшларга имтиёзли ипотека кредитлари бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ташаббуслар ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир давомида “Мусаффо ҳаво – 2030” миллий дастури, экологик тоза транспортлар учун инфратузилмани ривожлантириш ва жамоат транспортидаги стандартларни яхшилаш бўйича таклифлар эълон қилинди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.