Россия шаҳарларидан Тошкент орқали бошқа давлатларга боғловчи рейслар ташкил этилади
Москвада туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Россия–Ўзбекистон қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Москвада туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Россия–Ўзбекистон қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Тадбирни Ўзбекистон Туризм қўмитасининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вахруков олиб борди.
Суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, аввал қабул қилинган қарор ва ҳужжатлар ижроси, Ўзбекистон ва Россия ўртасида сайёҳлик оқимини кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳукуматлараро ҳаракатлар режаси ҳамда икки давлат ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури муҳокама қилинди.
Шунингдек, Россия шаҳарларидан Тошкент орқали бошқа давлатларга боғловчи рейсларни ташкил этиш ва 2024-2025 йилларда Россияда "Ўзбекистон туризм йили"ни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
"Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2024 йилнинг биринчи чорагидаги сайёҳлик оқими кўрсаткичи 2023 йилга қараганда 20 фоиздан кўпроққа ошди", – деб таъкидлади Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вахруков.
Учрашув якунида туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия қуйи қўмита йиғилишининг баённомаси имзоланди.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024