Ўзбекистон ва Россия қўшма корхоналарни кўпайтиришни муҳокама қиляпти
Ўзбекистон элчихонасида Россиянинг йирик ишбилармонлари ҳамжамияти ҳамда топ-менежерларини бирлаштирган "Биринчилар клуби" аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
2017 йил апрел ойида ташкил этилган "Биринчилар клуби" бугунги кунда Россия бизнес ҳамжамиятининг 900 дан ортиқ аъзоларини ва ушбу мамлакат бозорининг 26 та соҳаси етакчилари бўлган топ-менежерларни бирлаштирган.
Клубнинг асосий мақсади ишонч маконини яратиш, бизнеснинг мураккаб муаммоларини очиқ мулоқот орқали ҳал этиш, қўшма лойиҳаларни амал ошириш ва бизнеснинг ўсиши ҳам ривожланиши учун янги имкониятлар очишдан иборат.
Мулоқот давомида тадбиркорлик ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг ўрни, Ўзбекистон бозори салоҳияти, икки мамлакат ишбилармонлари учун очилаётган имкониятлар муҳокама қилинди.
Мамлакатнинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳияти, Ўзбекистон ҳудудларининг сармоявий жозибадорлигига оид тақдимотлар ўтказилди.
Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, қўшма бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма корхоналарни кўпайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
"Биринчилар клуби" экспертлари, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Россияда бизнеснинг ривожланаётган тармоқлари, жумладан логистика, IТ ва инвестиция соҳаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024