“Tenge Bank ва Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг” акцияси бошланиши
Tenge Bank Малдив ороллари, Бали ва Таиландда икки кишилик унутилмас таътилни ютиб олишингиз мумкин бўлган совринлар ўйини бошланишини эълон қилади.
Tenge Bank ноёб "Tenge Bank ва Mastercard Black Edition билан дунёни кашф этинг" акциясини бошлади, унинг шартларига кўра Mastercard Black Edition карта эгалари экзотик мамлакатларга саёҳат ютиб олишлари мумкин.
Иштирок этиш учун 2024 йил 16 декабргача Ўзбекистон ҳудудида ёки чет элда Tenge Bank’нинг Mastercard Black Edition картаси билан харид қилиш ёки онлайн тўлов амалга ошириш зарур. Шу билан бирга, бир марталик харид суммаси камида 20 АҚШ доллари ёки унинг Республика Марказий Банкининг операция кунидаги курси бўйича сўм эквивалентини ташкил этиши лозим.
Соврин жамғармаси учта йўналиш бўйича икки кишилик йўлланмалардан иборат:
- Малдив ороллари;
- Бали;
- Таиланд.
Ғолибларни аниқлаш ҳар ой Tenge Bank Instagram ва Facebook расмий саҳифаларида тасодифий рақамлар генератори www.random.org орқали бўлиб ўтади.
Дам олиш имкониятини бой берманг ва янги чўққиларни кашф этинг.
Акция қоидалари билан ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Банк ҳақида:
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
E-mail: info@tengebank.uz
Web-cаҳифа | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 26.11.2024
Tenge Bankʼдан Шимбулоққа саёҳат ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг!
09:00 / 31.10.2024
Tenge Bank имконияти чекланган болалар учун хайрия тадбирини ташкил этди
15:00 / 11.10.2024
Тадбиркорлар учун онлайн ҳисобрақам очиш: Tenge Bank мобил иловасини ўзингиз учун кашф этинг
17:00 / 16.08.2024