Ўзбекистон | 07:12 / 11.06.2024
3259
1 дақиқада ўқилади

Уй-жой соҳасида «аҳоли - бошқарув компанияси - коммунал ташкилот ва пудратчи» занжири яратилади

Президент раислигидаги йиғилишда кўп қаватли уйлар сейсмо-конструкциясига ноқонуний ўзгартириш киритиш ҳолатлари кузатилаётгани қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда уй-жой коммунал соҳа мутасаддиларига “аҳоли – бошқарув компанияси – коммунал ташкилот ва пудратчи” занжирини яратиш топширилди.

Кўп қаватли уйлар сейсмо-конструкциясига ноқонуний ўзгартириш киритиш ҳолатлари кузатилаётгани, янги кўп қаватли уйларда бино чўкиши, ундаги ёриқлар, шўрланиш ва сифат бўйича аҳолидан эътирозлар бўлаётгани қайд этилди.

Масъул ташкилотларга уйлар хавфсизлиги ва инфратузилма сифати бўйича пудратчилар мажбурияти бажарилишини қатъий назоратга олиш, конструкцияни ноқонуний ўзгартириш ҳолатларини эрта аниқлаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Мавзуга оид