Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечгача иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув ҳам ўз жойига қайтади – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Электр узилиши сабаб 13 ярим мингта кўп хонадонли уйга иссиқлик энергияси етказиб бериш тўхтаганди.
Фото: Kun.uz
Республикада 25 январдаги электр узилишидан кейинги коммунал соҳадаги узилишлар ҳақида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълумот берди.
“Республика бўйича жами 501та қозонхона фаолият юритиб, буларнинг 224таси Тошкент шаҳри аҳолисини иссиқлик билан таъминлаб келаётган эди. Электр энергияси тикланганидан кейин совуқ сув ҳам тикланишни бошлади ва қозонхоналаримизни кечки 20:00дан кейин босқичма-босқич параметрга туширишни бошладик. Иссиқлик энергияси циркуляцион етказиб берилишини инобатга олиб, эрталабки 4:00гача параметрга чиқдик. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги барча қозонхоналар ишга туширилди. 9030та кўп қаватли уйнинг 9000таси иссиқ сув билан таъминланган. Авария ҳолати сабаб 1 фоиз истеъмолчиларимиз иссиқ сувсиз турибди. Буни куннинг охиригача ўз жойига қўямиз. Республика бўйича бугун кечқурун 18:00га қадар иссиқлик энергиясини ҳам, совуқ сувни ҳам жойига қўйиш вазифа қилиб берилган”, – деди вазир ўринбосари Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сонида.
Қурбон Турсунов электр токи узилганда лифтда қолиб кетиш ҳолатлари бўйича ҳам тўхталди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида 5та лифтда қолиб кетиш ҳолати бўлган. Шунинг 19таси ФВВ билан биргаликда бартараф этилган. Электр энергияси тиклангандан кейин лифтлар олдинги фаолиятига қайтган.
Мавзуга оид
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
22:47 / 14.01.2026
Кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг кластер тизими жорий этилади
23:12 / 01.12.2025
Президент бинолар ташқи деворида кучли ёнувчан материалларни қўллашни тақиқлашни таклиф қилди
17:40 / 24.11.2025