Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
Тошкент шаҳрида 30 мартдан 13 майгача режали профилактика-таъмирлаш ишлари сабаб ичимлик суви босими пасаяди ёки айрим ҳудудларда таъминот вақтинча тўхтатилади.
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати маълум қилишича, 2026 йил баҳор мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтдаги йирик сув ўтказгич тармоқларида катта ҳажмли режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, шаҳарнинг барча туманларида турли саналарда ичимлик суви таъминотида узилишлар ёки сув босимининг пасайиши кузатилиши мумкин.
Жадвалга кўра, илк узилишлар 30 март куни Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим маҳаллаларида бошланади. Кейинги босқичларда Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яккасарой, Чилонзор, Олмазор, Юнусобод, Бектемир, Миробод ва Янгиҳаёт туманларида ҳам режали чекловлар амал қилади.
Маълум қилинишича, сув таъминоти вақтинча тўхтайдиган ҳудудларга махсус сув ташувчи автомашиналар йўналтирилади.
Фуқаролар қўшимча маълумот олиш учун Марказий диспетчерлик хизматига 1054 қисқа рақами, шунингдек, туманлараро алоқа телефонлари орқали мурожаат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:25 / 08.05.2026
Кўчмас мулк харидорларини аввалги эгасининг қарзидан ҳимоя қилиш таклиф этилди
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
11:12 / 21.04.2026
Газ учун қанча тўлайсиз ва тўлов қандай ҳисобланади?
22:47 / 14.01.2026