Ўзбекистон | 10:13 / 28.03.2026
2576
1 дақиқада ўқилади

Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентда Кичик ҳалқа автомобил йўлининг бир қисмида таъмирлаш ишлари сабабли транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ишлари доирасида Кичик ҳалқа автомобил йўлида фрезалаш, асфалтлаш ҳамда қувур ётқизиш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 2026 йил 28 март соат 08:00 дан 31 март соат 06:00 гача КҲАЙнинг бир томонлама (Чилонзор тумани) қисмида — Лутфий кўчаси кесишмасидан Асрлар садоси кўчаси кесишмасигача бўлган йўналишда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Мазкур даврда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи автобуслар ва бошқа транспорт воситалари учун айланма йўллар ташкил этилади.

Масъуллар юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришни сўрамоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид