Илон Маск ўз рекордини янгилаб, яна тарихдаги энг бадавлат инсонга айланди
Bloomberg'нинг ёзишича, Маскнинг бойлиги Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонгани сабаб ошмоқда. Унга тегишли активларнинг қиймати 340 миллиард доллардан ошган.
Охирги бир йил ичида бойлиги қарийб 120 миллиард долларга ошган америкалик бизнесмен Илон Маск ўз рекордини янгилаб, Bloomberg версияси бўйича яна дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтинги етакчилигига қайтди.
Агентликнинг ёзишича, Илон Маскнинг бойлиги 347,8 миллиард долларга етган. Бундан олдинги рекорд — 340,4 миллиард долларлик кўрсаткич ҳам Маскка тегишли бўлиб, у 2021 йил ноябрда ўрнатилган эди. Таққослаш учун, рейтингда бизнесменга энг яқин инсон — Amazon асосчиcи Жефф Безоснинг бойлиги 219 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Bloombergʼнинг ҳисоблашича, Маскнинг бойлиги Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонгани туфайли ошмоқда. Илон Маск республикачининг номзодини қўллаб-қувватлаган кам сонли йирик бизнесменлардан бири эди.
Шундай қилиб, 4 ноябрдан бери Tesla Inc акциялари қиймати салкам 45 фоизга ошиб, унинг бозордаги қиймати 350 миллиард долларга етди (Маск феврал ойида компаниянинг 20,5 фоиз акциясига эгалик қилган). Бундан ташқари, молиялаштиришнинг янги раунди унинг сунъий интеллект соҳасидаги стартапи — xAI’нинг қийматини 50 миллиард долларгача ошишига олиб келган.
Аввалроқ Трампнинг қайта сайланиши унинг энг очиқ ва содиқ тарафдорларидан бири бўлган Илон Маск бойлигини 26,5 миллиард долларга кўпайтиргани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Трампнинг АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалабаси фонида Tesla капитализацияси 1 триллион доллардан ошиб кетган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024