Жиззахдаги кўпқаватли тураржой қурилишида арматурасиз томёпма плиталар ишлатилган
Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, «Алишер Навоий» маҳалласида қурилаётган 5 қаватли тураржой мажмуасидаги уйларда таркибида арматура бўлмаган том ёпиш плиталари ишлатилаётгани ҳақида видеороликлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Мазкур 5 қаватли тураржойлардаги қурилиш ишларида плиталар «Илғор Дўстлик қурилиш» МЧЖ (буюртмачи) томонидан қурилиш-монтаж ишларида фойланилаётгани маълум бўлди.
Мазкур объект АТ «Халқ банки» Дўстлик филиали томонидан буюртмачининг ўз маблағлари ва банк кредити ҳисобига молиялаштирилган. Ушбу объектга «VIBRO PRESS» хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган плиталар етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш миллий тизими «Ўзстандарт» агентлиги томонидан «НТЦ TURON STANDART SERTIFIKAT» МЧЖ (сертификатлаштириш органи) UZ.AMT.06.MAI.348 рақами билан қурилиш маҳсулотларини сертификатлаш ваколати берилган.
Мазкур орган томонидан Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчасидаги промзонада жойлашган «VIBRO PRESS» хусусий корхонасига (корхона) «Плиты перекрытия железобетонные многопустотные предварительно напряженные стендового формования типа ПБ шириной 12dm ШИФР 4281» O‘zDSt 2805:2013 талабларига мувофиқлиги юзасидан 2017 йил 5 июнда уч йил муддат билан UZ.SMT.01.348.2041276 мувофиқлик сертификати берилган.
Бугунги кунда, Қурилиш вазирлиги ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг ишлаб чиқарувчилар фаолиятига аралишиш ва қурилиш объектига кириш ҳамда текшириш ваколати белгиланмаган. Шундай бўлса-да, қурилиш объектларида татбиқ қилинаётган «VIBRO PRESS» хусусий корхонаси томонидан ишлаб чиқилган плиталар бўйича Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ишлаб чиқарувчига 2018 йил 6 ноябрда 04/1254-сонли огоҳлантириш хати юборилган.
Ишлаб чиқарувчи корхона тасдиқланган давлат стандартларига риоя этган ҳолда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида плитанинг ҳамда унда қўлланиладиган материалларни физик-механик хусусиятлари бўйича доимий ва даврий синовларни ўтказиши ва тасдиқланган ишчи чизмаларга мувофиқ ишлаб чиқариши талаб этилади. Бундан ташқари, бир йилда бир маротаба сертификатлаштириш органи томонидан ишлаб чиқилаётган маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқлиги бўйича инспекцион назорат амалга оширилади.
Юқорида келтирилган асосларга мувофиқ, ишлаб чиқарувчи ташкилот стандарт талабларига риоя этмаган ҳолда маҳсулотларни сифатсиз ишлаб чиқаргани ҳамда назорат ўрнатмагани, плитага қўлланилган D Вр5-1400 проволкалар, сейсмик диск ҳосил қилишда плиталарнинг ён қисмларида шпонларнинг мавжуд эмаслиги, ишлаб чиқарувчи томонидан объектга маҳсулот юборилиши олдидан монтаж петлялари ҳамда стерженлари D12 A400 йўқлиги, бетон вкладишлари мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Бу эса ишчи чизма УТР 46.1-95.11 шифр 4281 талабларининг қўпол равишда бузилишига олиб келган», — дейилади Қурилиш вазирлиги муносабатида.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024