Жаҳон | 11:45 / 19.06.2024
3473
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва ЕИ виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар бошлади

ЕИ санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О'Салливан Европа Иттифоқининг Қозоғистон билан муносабатлари фаол ривожланаётганини қайд этди.

Фото: Kazinform

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи виза тартибларини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг халқаро санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О'Салливан Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Kazinform. 

О'Салливан, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланаётганини қайд этди. 

«Биз муҳим ҳамкормиз. Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги ва тўғридан тўғри хорижий инвестициялар учун энг йирик манба ҳисобланади. Шунингдек, биз жуда муҳим стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик. Ушбу шериклик доирасида Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳозирда мажбуриятларни ишлаб чиқмоқдамиз ва уларни ўз зиммамизга оламиз», — деди Европа Иттифоқининг махсус вакили. 

Шунингдек, у виза тартибини либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. 

«Шунингдек, биз виза тартиб-қоидаларини соддалаштириш бўйича музокараларни бошлашга муваффақ бўлганимиз ҳам қувонарли ҳол, бу, ўз навбатида, ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», — дея қўшимча қилди О'Салливан. 

Мавзуга оид